Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Навоий вилоятидаги муассасаларда бола ҳуқуқларининг таъминланиши ҳолатини ўрганди
14 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигида Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори ходимлари жорий йилнинг 6-9 апрел кунлари Навоий вилоятидаги болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган муассасалар, хизматлар, органлар, шу жумладан таълим, тиббиёт муассасаларида бола ҳуқуқларига оид қонун хужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан мониторинг ташрифларини амалга оширишди.
Омбудсман бошчилигидаги эксперт гуруҳи аёллар колониясига боришди
14 Апр
Хабарингиз бор, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ билан биргаликда мунтазам равишда жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларга инсон ҳуқуқларининг таъминланиши мониторинг ташрифлари амалга ошириб келинмоқда.
Иш ўрни қисқартирилган ходим Омбудсман ёрдами билан янги ишга ўтказилди 
13 Апр
Жорий йилнинг март ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Халқ банкининг Фарғона вилояти Бағдод тумани филиалида ишловчи ходим Х.М мурожаат қилган эди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили маҳалла биносида яшовчи фуқаронинг мурожаатини ўрганмоқда
12 Апр
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова Нукус шаҳридаги бир нечта маҳаллаларни айланди. Доимий равишда оғир турмуш шароитида яшаётган фуқаролар муаммоларини ўрганиш давомида Минтақавий вакил маҳалла биносида яшаб келаётган аёл мурожаатини эшитди.
МЕН ЯНГИ ВА БАХТЛИ ҲАЁТНИ ТАНЛАЙМАН
12 Апр
Жорий йилнинг 12 аперль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Мен янги ва бахтли ҳаётни танлайман” мавзусидаги форумда иштирок этди.
Янги Ўзбекистонда  гендер тенглик ва хотин-қизларга яратилаётган имкониятларнинг истиқболлари
10 Апр
Жорий йилнинг 10 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Бухоро давлат университети ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигитомонидан ташкил этилган “Янги Ўзбекистонда  гендер тенглик ва хотин-қизларга яратилаётган имкониятларнинг истиқболлари” мавзусидаги халқаро вебинарда иштирок этди. Онлайн ва оффлайн шаклда ташкил этилган халқаро вебинарда маҳаллий ва халқаро экспертлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Навбатдаги семинар Қашқадарё вилоятида ташкил этилди
09 Апр
Жорий йилнинг 9 апрель куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда “Маҳкумларнинг ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро-ҳуқуқий нормалар” мавзусида ҳудудий семинар ўтказилди.
ОМБУДСМАН ВА ЕХҲТ ТОМОНИДАН РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАРГА СТАРТ БЕРИЛДИ
08 Апр
Жорий йилнинг 7-8 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда “Маҳкумларнинг ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро-ҳуқуқий нормалар” мавзусида ҳудудий семинар ўтказилди.
COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ВАҚТИДА ВА УНДАН КЕЙИН ОМБУДСМАННИНГ ЎРНИ
05 Апр
Жорий йилнинг 2 апрель куни Таиланд Қироллиги Омбудсмани томонидан ташкил этилган “COVID-2019 пандемияси вақтида ва ундан кейин Омбудсманнинг ўрни” мавзусидаги халқаро вебинарда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) видео мурожаат билан иштирок этди.