Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили маҳалла биносида яшовчи фуқаронинг мурожаатини ўрганмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова Нукус шаҳридаги бир нечта маҳаллаларни айланди. Доимий равишда оғир турмуш шароитида яшаётган фуқаролар муаммоларини ўрганиш давомида Минтақавий вакил маҳалла биносида яшаб келаётган аёл мурожаатини эшитди.

Аниқланишича, ушбу оила истиқомат қилаётган бино яшаш учун мўлжалланмаган нотурар жой ҳисобланади. Қолаверса, аёлнинг соғлиғи кундан-кун ёмонлашиб, вақтида даволанишга қўли калталик қилгани сабаб ҳозирда оғир хасталик туфайли тўшакка михланиб қолган.

Мурожаатни назоратига олган Зухра Реймова дастлаб, хаста аёлни Нукус шаҳар шифохонасининг кардиология бўлимига жойлаштириб, унинг соғлиғи малакали тиббиёт ходимлари томонидан назоратга олинишини таъминлади.

Ҳозирда эса, ушбу оилани вақтинча турар жой билан таъминлаш масаласини ҳал этишга киришган.

Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати

 

Янгиликлар категориялари