Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Tag: Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2019 йилнинг 16 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Мухаммадиевнинг таклифи билан Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.
Ўзбекистон Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади
В ходе встречи обсудили поступившие жалобы предпринимателей на действия правоохранительных органов
Омбудсман Феруза Эшматова АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди
Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди.
БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашида  Ўзбекистон биринчи маротаба иштирок этди
Жорий йилнинг 10-12 март кунлари Тайланд Қироллигининг Бангкок шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси минтақада хавфсиз, тартибли ва мунтазам миграция бўйича глобал шартномани амалга оширилишини кўриб чиқиш мақсадида, пандемияни ҳисобга олган ҳолда офлайн ва онлайн тарзда минтақавий йиғилиши ўтказилмоқда.
Омбудсманнинг Буюк Британия билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу ҳамда Сиёсий масалалар ва жамоатчилик дипломатияси сектори бошлиғи ўринбосари Майкл Баумни қабул қилди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан маърузаси
Маълумки, 2020 йил дунё ҳамжамиятида коронавирус пандемияси кечганлиги билан бошқа йиллардан тубдан фарқ қилди. Пандемия барча мамлакатлар қатори табиийки Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Асосий мақсад, инсонларни ҳаётини сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётини қўллаб қувватлашдан иборат эди. Пандемия шароитида жойлардаги давлат ва жамоатчилик вакиллари биргаликда эҳтиёжманд, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, “темир дафтар”лар ташкил этилди. Ягона ижтимоий реестр яратилди, энг муҳтож қатлам вакилларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди.
ОМБУДСМАН ВА ЕХҲТ ҲАМКОРЛИГИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ  РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойихалар мувофиқлаштирувчиси элчи Джон МакГрегор билан учрашди.
МЕН ЯНГИ ВА БАХТЛИ ҲАЁТНИ ТАНЛАЙМАН
Жорий йилнинг 12 аперль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Мен янги ва бахтли ҳаётни танлайман” мавзусидаги форумда иштирок этди.