Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент вилоятида мониторинг ўтказилди
06 Окт
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари-Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А. Юнусова бошчилигида Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида жойлашган вилоят “Кичкинтой” болалар уйида, Тошкент вилояти ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ҳамда 2 октябрь куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар 34-сонли таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бола ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда бола ҳуқуқларига оид қонун хужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди.
Қамоққа олинган шифокор Гулжаҳон Йўлдошева билан учрашув ўтказилди
03 Окт
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлигининг 1-сон тергов ҳибсхонасига ташриф амалга оширилди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида мониторинг ўтказилди
20 Сен
Жорий йилнинг 21-26 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Миллий превентив механизм (МПМ) доирасида ташкил этилган эксперт гуруҳи таркибида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича бўлимлари ҳамда “Гуманитар ҳуқуқий марказ” нодавлат ташкилоти вакиллари, шунингдек жамоатчилик фаоллари иштирокида Бухоро ва Навоий вилоятларида навбатдаги мониторинг амалга оширилди.